Неймар: "Жароҳат олганимдан кейин тун бўйи йиғлаб чиқдим"

Sherzod Nurmatov
6 дек 2022, 13:40
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасидаги ўйинда (4:1) Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Жароҳат мени жуда қўрқитди, чунки ҳаммаси яхши кечаётганди, мавсумни яхши ўтказдим. Бундай жароҳатни орттириб олиш жуда ёқимсиз эди. Шундан кейин тун бўйи йиғлаб чиқдим, буни оилам билади. Лекин ҳаммаси ортда қолди.

Энди олдинги чемпионатлардагидан узоқроққа боришга ҳаракат қилишимиз керак. Биз кубокни ютмоқчимиз, лекин аста-секин олдинга интилишимиз керак. Бу бизнинг тўртинчи ўйинимиз эди, олдинда яна учта ўйин бор. Биз яхши тайёргарлик кўрдик ва соврин ҳақида ўйлаяпмиз", – деди Неймар.

Бразилиянинг чорак финалдаги рақиби Хорватия бўлади. Баҳс 9 декабрга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Globo Esporte

Сўнгги янгиликлар

Барча ›