

"Бу шармандалик! Футболни тушунмайдиган тўрт нафар ҳакамни ўйинга қўйишган, видеотакрорни кўриб ҳам тушунмайдиган.
Ҳеч нима бўлмади. Ўйинчи (Кимпембе) қандай қилиб қўлини олиб қолиши мумкин?", - деб ёзди МЮга қарши ҳар икки ўйинни ўтказиб юборган Неймар ўзининг инстаграмдаги "тарихига".

Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками Дамир Скомина 90-дақиқада VAR тизимига мурожаат қилди ва видеотакрорларни кўрганидан сўнг тўп Преснел Кимпембенинг қўлига тегди деб топган ҳолда ПСЖ дарвозасига пенальти белгилади.




