

"Совринлар қўлга киритилиши учун шунга яраша таркиб бўлиши керак. Сульшерга яна бир марказий ҳимоячи ва вингер керак.
Бугун Погба чап қанотда, Гринвуд эса ўнг қанотда ўйнади. Улар жуда кўп ўйлашди. Таркибда 6 нафар ярим ҳимоячи бор ва уларга доимий ўйин амалиёти бериш керак.
Раҳбарият сўнгги 5-6 йилдан буён бош мураббийга чемпионликка даъво қиладиган таркиб йиғиб бера олмади. Бу уларнинг иши. "Юнайтед" совринларга эришмаса, тезда бош мураббий айбланмоқда. Бироқ Оле аста-секинлик билан шу даврга етиб келмоқда", - деди Невилл.



