Невилл: "Почеттино даврида "Челси" кийиниш хонасида клуб раҳбари бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
29 май 2023, 21:12
Гари Невиллнинг фикрича, "Челси" Маурисио Почеттинони жамоага бекорга олиб келгани йўқ.

"Менга Почеттино ёқади. У билан шартнома тузиш, таркибни тозалаш ва бир-икки футболчиларни жамоага олиб келиш орқали "Челси" аввалги даражасига қайтиши мумкин.

Почеттино потенциали бўлмаган жамоага ўтмаган бўларди. У "Тоттенхэм" билан шу ишни қила олган.

Маурисио тезда барқарорлик олиб келади. Унинг даврида "Челси" кийиниш хонасида клуб раҳбарлари кирмайди. Почеттино буни қабул қилмайди. У тезда вазиятни ўнглайди" - дейди "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football.London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›