Невилл: "Озил ва Санчес кетиши билан "Арсенал" тўхтаб қолмайди"

Aslanov Jasurbek
19 дек 2016
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл "Арсенал" футболчилари Месут Озил ва Алексис Санчес жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Агар Озил ва Санчес "Арсенал"ни тарк этса, жамоа тўхтаб қолмайди. Лондонликларнинг сўнгги 20 йиллик тарихида бунданда кучлироқ футболчилар бўлган. Бу ўйинчилар кетганида ҳам клубдан ҳавотир олмаган бўлардим. Уларга шартнома таклиф қилинг, агар рад этишса қўйиб юборинг. "Арсенал" 100 йилдан кейин ҳам ҳеч қаерга йўқолмайди" - дейди Невилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com