

"Клуб ёзда кадрларни, шу жумладан, бош мураббийни ўзгартириш борасида ишлаши керак. Шундай танлов қилиш керакки, жамоа келаси мавсумда Тухель, Гвардиола ва Клопп билан рақобатлаша олиши лозим. Жамоангиз уларнинг даражасида эмасми, демак, сизни кўплаб тўсиқлар кутиб турибди.
Сўнгги йилларда биз фақатгина кучли мураббийларгина жамоаларини юқори муваффақиятларга олиб чиқаётганини кўряпмиз. Шу сабабли МЮга ҳам юқори даражали мутахассис керак", - деди собиқ футболчи.



