Нестеровнинг янги жамоаси йирик ҳисобда ютқазди

28 янв 2019, 23:06
Игнатий Нестеров Cаудия Арабистони чемпионатида иштирок этаётган "Уҳуд" клуби билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор.

Бугун унинг янги жамоаси миллий чемпионатда "Ал Наср" уйида меҳмон бўлди ва йирик ҳисобда (0:4) мағлубиятга учради. Нестеров ўйин қайдномасига киритилмади.

Саудия Арабистони чемпионатида "Уҳуд" 17та турдан кейин энг сўнгги поғонада бормоқда. Ушбу мавсумда 6 очко тўплаган клубнинг тўплар нисбати қониқарли даражада эмас  — 9:36.

Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia