Нестеровнинг қадами қутлуғ келди

Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида "Уҳуд" ва "Ал-Иттифоқ" жамоалари беллашишди.

Мазкур баҳсда Игнатий Нестеров ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда Муҳаммад Фузайир ва Карл Межани ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди ва натижада "Уҳуд" клуби 2:0 ҳисобидаги устунлик билан танаффусга йўл олди. Аҳмад Акеши 51-дақиқада Нестеров дарвозасига йўл топа олди - 2:1. Ушбу натижа ўйин тугагунига қадар ўзгармади.

Мусобақада "Ал-Иттифоқ" 7-ўринда, "Уҳуд" клуби эса охирги 16-поғонада бормоқда.

P.S. Учрашувнинг 35-дақиқасида "Уҳуд" футболчиси Муҳаммад Яҳё қизил карточка сабаб майдонни эрта тарк этди.

Саудия Арабистони чемпионатининг турнир жадвали билан танишинг


Манба: championat.asia