UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  3 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   1 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  384 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2

Нестеровнинг “Локомотив”га ўтгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди (Сўровнома натижалари) Янгиликлар

Нестеровнинг “Локомотив”га ўтгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди (Сўровнома натижалари)

11 декабрь куни сайтимизга янги - Қуйидаги воқеалардан қай бири сизни ҳайрон қолдирди? – мазмунида сўровнома қўйгандик.
Бугун эса мазкур сўровнома натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 10 кун мобайнида ушбу сўровнома учун жами 669та овоз келиб тушди.

Натижада вариантлар бўйича йиғилган овозлар қуйидаги рақамларни ташкил этди:  

Мираброр Усмоновнинг ЎФФ президенти этиб қайта тайинланиши – 157 овоз
Миржалол Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолгани – 143 овоз
Шуҳрат Мақсудовнинг олимпия термасига бош мураббий бўлгани – 38 овоз
Игнатий Нестеровнинг “Локомотив”га ўтгани – 171 овоз
Юқоридагиларнинг ҳеч бири мени ҳайрон қолдирмади – 160 овоз

Вариантлар ичида энг кўп овозни “Игнатий Нестеровнинг “Локомотив”га ўтгани” тўплади. Яъни, иштирокчилардан 171 киши Нестеровнинг “Бунёдкор”дан “Локомотив”га ўтганини кўпроқ ажабланарли деб топишган ва шу вариантни маъқул кўришган. Бундан кўриниб турибдики, Нестеровнинг “Локо” сафига бориб қўшилиши кутилмаганда рўй берди ва аксарият мухлислар таажжубда қолишди. Аслини олганда, Игнатийнинг айнан не мақсадларни кўзлаб “Локомотив”га ўтгани биз учун қоронғу. Дарвозабон нари борса янги жамоаси билан яна бир бор Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубок соҳиби бўлиши мумкин. Осиё чемпионлар лигасида зафар қучиш борасида ҳозирча гапирмай турганимиз маъқул. “Локомотив” жамоани ёзда тарк этган Павел Бугало ўрнини муносиб равишда тўлдира олди, лекин “Бунёдкор” Мурод Зуҳуров мисолида дарвозабон масаласини ҳал эта олармикан? Ҳамма гап шунда.

Буни қарангки, “Юқоридагиларнинг ҳеч бири мени ҳайрон қолдирмади” деган жавоб 160 овоз тўплаган ҳолда иккинчи бўлди. Яъни, кўп сонли мухлисларимиз учун Мираброр Усмоновнинг ЎФФ Президенти этиб қайта сайланиши-ю, М.Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолгани, Ш.Мақсудовнинг олимпия терма жамоамизга бош мураббий бўлгани ёки бўлмаса Нестеровнинг “Локомотив”га ўтгани – хуллас буларнинг ҳеч бир ҳайрон қолдирмаган. Яъни, улар ҳозирги футболимизни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишаётганини ўз овозлари орқали намоён этишган.

“Мираброр Усмоновнинг ЎФФ президенти этиб қайта тайинланиши” деган вариант 157 овоз тўплади. Аслида шу йилнинг охирларида ЎФФни янги раҳбар бошқариши кутилганди, қолаверса, Мираброр Зуфарович ҳам ўз интервьюларида йил охирида кетаман дегандек гапирганди. Аммо Усмонов ўз лавозимида қолиб, футболни бошқаришда давом этадиган бўлди, бу эса кўпчиликнинг ҳайрон қолишига сабаб бўлди.

“Миржалол Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолгани” 143 овоз йиғди. Бундан кўриниб турибдики, аксарият сўровнома иштирокчилари Миржалол Қосимовнинг МТЖда ишини давом эттиришидан ҳайрон қолишганини ўз овозлари орқали маълум қилишган. Қосимовнинг ўз ўрнида қолишига ЎФФ раҳбарининг охирги қарори муҳим роль ўйнади. Демак, футболимиз раҳбари бу мураббийга тўлиқ ишонади.

Ва ниҳоят, энг кам овозни “Шуҳрат Мақсудовнинг олимпия термасига бош мураббий бўлгани” деган жавоб тўплади. Атиги 38 киши шу вариантда тўхталибди. Қизиқ, Мақсудовнинг олимпия термамизни қабул қилиб олиши нега камчиликни ҳайрон қолдирган бўлиши мумкин? Масалан, бизни Аҳмаджон Мусаевнинг нима учун жаҳон чемпионатидан кейин эмас, балки шу кунларда ишдан олингани-ю, ўрнига Мақсудовни тайинлангани анча ҳайрон қолдирди. Балки, сўровнома иштирокчилари бошқа воқеалар орасида Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий этиб тайинлангани унчалик кўзга ташланадиган даражада бўлмади деган хаёлга борган бўлишлари ҳам мумкин.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика