UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Челси" лидери клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  1 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  22 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  6 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  1 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  16 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2020га чиқди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2020га чиқди

Бугун Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари давом эттирилмоқда.


Ўзбекистон терма жамоаси Непалга қарши баҳс олиб борди. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё чемпионати-2020га йўлланмани қўлга киритди.


Олдинроқ якунига етган гуруҳнинг иккинчи беллашувида Тожикистон терма жамоаси Афғонистонни 5:2 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари саралашнинг иккинчи туридан кейиноқ қитъа биринчилигига йўл олишди. Сўнгги турда жамоалар ўзаро беллашишади ва саралашда гуруҳни ким биринчи поғонада якунлашини ҳал қилиб олишади.


"А" гуруҳи саралаш баҳслари тақвими

23 октябрь

14:30 - Тожикистон - Непал 6:0

17:00 - Ўзбекистон - Афғонистон 6:2


24 октябрь

14:30 - Афғонистон - Тожикистон 2:5

17:00 - Непал - Ўзбекистон 1:4


25 октябрь

14:30 - Непал - Афғонистон

17:00 - Ўзбекистон - Тожикистон

Бахс якунланди! 

21 - Гоооооллл, Дилшод Раҳматов.

Танаффус.



13 - Гоооооллл, Акбар Усмонов.



8 - Гоооооллл, Яна Ҳусниддин Нишонов.

3 - Гоооооллл, Ҳусниддин Нишонов учрашувда ҳисобни очди.

- Учрашув бошланди!


Осиё чемпионати-2020 саралаши
Марказий ва Жанубий минтақаси
"A"
гуруҳи, 2-тур
Непал - Ўзбекистон 1:4
Голлар: Ҳусниддин Нишонов 3, 8, Акбар Усмонов 13, Дилшод Рахматов 21 - Мани Кумар Лама 19.

Непал: 2. Сарож Таманг 2. Буай Гурунг 8. Аруж Синх 9. Мани Кумар Лама 13. Сумит Кумар Але
Захира: 1. Аниш Шреста 2. Буай Шреста 4. Адил Ҳамид 5. Шанжок Чамлинг 6. Сураж Гурунг 10. Нирмал Гурунг 11. Ашиш Лама 12. Бинод Гурунг 14. Абхай Рана

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Хамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 14.Суннатулло Жўраев.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Хушнур Эркинов, 3.Машраб Адилов, 5.Шаҳзод Садиев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Дилмурод Шавкатов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Дилмурод Жумаев.




Терма жамоамиз аъзолари чигалёзди машқларни бажаришаётган палла.


Футзалчиларимиз баҳс бўлиб ўтадиган "Ғадир Ҳалил" спорт мажмуасига етиб келишган дақиқалар.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика