UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Неъматулло Қуттибоев: “Бугун “Орол” энг яхши ўйинини кўрсатди” Янгиликлар

Неъматулло Қуттибоев: “Бугун “Орол” энг яхши ўйинини кўрсатди”

Бугун биринчи лиганинг 11-тур ўйинлари бошланди. Мусобақада молиявий муаммолар туфайли аранг қатнашиб келаётган Нукуснинг “Орол” жамоаси ниҳоят бугун чемпионатдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.
Неъматулло Қуттибоев бошқарувидаги жамоа “НБУ-Осиё”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шу тариқа ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

- Бугун йигитлар яхши ўйнади – дея гап бошлади “Орол” жамоаси бош мураббийи Қуттибоев. - Тўғри, “НБУ-Осиё” ҳам яхши жамоа. Уларда гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Аммо биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимда шогирдларим ҳужумкорликни ошириб, рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга эришди. Бу бизнинг мавсумдаги биринчи муваффақиятимиз эканлиги учун, бундан жуда ҳурсандмиз. Ўйиндан олдин, шогирдларимни яхши руҳлантириб, баҳсга муносиб равишда тайёрлагандик.

- Таркибимиз асосан маҳаллий ёшлардан ташкил топган. Бугунги ўйинда гол урган ўйинчиларимиз 1994-1995 йилларда таваллуд топган йигитлардир. Албатта келажакда улардан яхши футболчи етишиб чиқади деб ўйлайман. Бунинг учун ёшлар ўз устида ишлашни бир зум ҳам тўхтатиб қўйишлари керак эмас. Бугунги ўйин мухлисларга ҳам ёқди. Чунки “Орол” энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди дейиш мумкин.

- Молиявий масала хусусида гапирмоқчи эмасман. Шароитлар ижобий бўлишига умид қилиб, ишлашда давом этамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика