«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар жамоадоши Месси билан ЖЧ борасида бўлиб ўтган суҳбати борасида гапириб берди.
"Ишонаманки, жаҳон чемпионатига барча юз фоиз тайёр бўлиб боради. Ҳозирда тикланишнинг якуний босқичидаман.
Биз ЖЧ-2014 борасида Месси билан ҳазил тариқасида суҳбатлашдик. Иккаламиз ҳам финалда учрашишга рози бўлдик. У турнир ғолиби бўлишни исташини айтди, мен эса ўз ўрнида унга у ерда Аргентинада умуман имконият йўқлигини айтдим", - дейди Неймар.