

Sport.es нашри хабарига кўра, Каталония клуби 30 ёшли футболчини ярим йилга ижарага олишмоқчи эди.
Негредо «Барселона» сафига қўшилиб кетиш қийин бўлишини айтиб таклифни рад қилди. Бундан ташқари у бу мавсумда «кўршапалаклар» сафида ЕЧЛда ўйнаб бўлган.
«Валенсия»га Гари Невилл келгач ҳужумчи имкониятга эга бўлишни ва Испания терма жамоаси билан бирга Евро-2016га боришни истамоқда.



