UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

"Нефтчи": Ёш футболчилар учун танлов! Янгиликлар

"Нефтчи": Ёш футболчилар учун танлов!

Унда муваффақиятли иштирок этганлар “Нефтчи” ПФКда ўйнаш имконига эга бўлишади.

Фарғона вилояти Футбол федерацияси томонидан тасдиқланган Низомга асосан жорий йилнинг 3-8 декабрь кунлари “Сиз “Нефтчи” ПФК жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?” шиори остида 1994, 1995, 1996 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида саралаш мусобақаси ўтказилади. Турнирда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар терма жамоалари иштирок этади. Барча саралаш матч-учрашувлари Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” ПФК футбол мактабининг сунъий майдонида бўлиб ўтади.

Бундан кўзланган асосий мақсад вилоятда футболни янада ривожлантириш, вилоят терма жамоаларига футболчиларни тайёрлаш, шунингдек, вилоятдаги ёш иқтидор эгаларини аниқлаш ва уларни катта футболга жалб этишдан иборат.

Вилоят Футбол федерацияси, “Нефтчи” ПФК клуби ҳамда футбол мутахассисларидан тузилган селекция гуруҳи учрашувларни кузатиб боради.

Мусобақани ташкиллаштиришга умумий раҳбарлик вилоят Футбол федерацияси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Ўйинларни вилоят Футбол федерацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб боришади.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш футболчилар “Нефтчи” ПФКдаўйнаш имконига эга бўлишади.

Ёш иқтидор эгалари бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

Турнир ҳақида тўлиқ маълумот олишни хоҳласангиз ёки сизни қизиқтирган саволлвр бўлса вилоят Футбол федерацияси ижрочи директори Ҳакимжон Файзиевга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: (8-373) 244-56-80.

Манзил: Фарғон шаҳри, Бурҳониддин Марғиноний кўчаси, 58-уй. 

Қуйида селекция гуруҳи аъзолари ва ўйинлар жадвали билан танишишингиз мумкин

 

“Нефтчи” ПФК га ёш футболчиларни танлаш селекция гуруҳи аъзолари:

 

Гуруҳ раиси ФФФ ижрочи директори:  Х.Д. Файзиев.

 

Аъзолар:

И.Ш.Ф.

Йўналиши

1.

Х. Чилматов

Дарвозабон

2.

Т.В. Копадзе

Ўнг қанот ҳимоячиси

3.

Ю.И. Великанов

Марказий ҳимоячи

4.

О. Буров

Марказий ҳимоячи

5.

Д. Алижонов

Чап қанот ҳимоячи

6.

Л.В. Вахтин

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси

7.

Х. Қосимов

Чап қанот ярим ҳимоячиси

8.

Н. Губанов

Марказий ярим ҳимоячи

9.

Д. Мирзабоев

Марказий ярим ҳимоячи

10.

Н.А. Айриев

Ҳужумчи

11.

Б. Ҳайдаров

Ҳужумчи

  ЎЙИНЛАР ЖАДВАЛИ

1994 й.т. ўсмирлар ўртасида 3-4 декабрь кунлари
1995 й.т. ўсмирлар ўртасида 5-6 декабрь кунлари
1996 й.т. ёшлар ўртасида 7-8 декабрь кунлари

“А” гуруҳ

“Б” гуруҳ

Жамоа номи

Жамоа номи

1.

Фарғона ш.1  Т/Ж

1.

Қувасой ш. Т/Ж

2.

Марғилон ш. Т/Ж

2.

Қўқон ш. Т/Ж

3.

Ёзёвон т. Т/Ж

3.

Олтиариқ т. Т/Ж

4.

Учкўприк т. Т/Ж

4.

Қўштепа т. Т/Ж

5.

Фурқат т. Т/Ж

5.

Бувайда т. Т/Ж

6.

Қува т. Т/Ж

6.

Ўзбекистон т. Т/Ж

7.

Тошлоқ т. Т/Ж

7.

Боғдод т. Т/Ж

8.

Риштон т. Т/Ж

8.

Данғара т. Т/Ж

9.

Бешариқ т. Т/Ж

9.

Фарғона т. Т/Ж

10.

Сўх т. Т/Ж

10.

Фарғона ш. 2 Т/Ж

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика