UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  0 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  2 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  23 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  18

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  НефтчиКаганат
Бугун Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қирғиз Республикасининг "Каганат" клублари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дастлаб Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очиб фарғоналикларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ захирадан ўйинга қўшилган Нурлан Риспаев бўлди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам фарғоналикларнинг устунлиги остида бошланди. Бўлим ўрталарига келиб кетма-кет ҳужумлар самара бермагач, "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко майдонга Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров ва Умар Адҳамзодаларни майдонга туширди. Шундан сўнг мезбонлар томонидан ташкил этилган янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ, учрашув сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Таъкидлаш жоиз, Қирғизистон клуби учрашув давомида тартибли ҳимояланди. Шунингдек, жамоа қарши ҳужумларда ҳам бир неча бор хавфли вазиятларни ярата олди.


Халқаро ўртоқлик учрашуви.

Қувасой. "Цементчи" ўйингоҳи.

"Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон) - "Каганат" (Ўш, Қирғиз Республикаси) 1:1

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев (1:0), Нурлан Риспаев (1:1)

"Нефтчи": Евгений Конюхов, Дарко Станоевич, Муҳсинбек Убайдуллаев, Нодирхон Неъматхонов, Аббосбек Ғуломов, Дониёр Валиев, Сирожиддин Қўзиев, Абдуллоҳ Олимов, Дониёр Мадаминов, Суннатилло Абдуллажонов, Шахзодбек Убайдуллаев. 

Захира: Машҳурбек Мухаммаджонов, Андрей Мишенко, Олексей Ларин, Мирзоҳид Ғофуров, Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Фахриддин Муҳаммадов, Фозил Мусаев.

"Каганат": Русланбек Амиров, Заҳириддин Абдулажонов, Нурсултон Тўктаналиев, Ҳасан Юлдашев, Вадим Логинов, Бектур Качканбаев, Дастанбек Токтасунов, Бегзадбек Насиров, Амантур Шомирзаев, Саиджамол Давлатжонов, Шоҳрухбек  Муродов.

Захира: Нурлан Риспаев, Шамсанбек Бақит ўғли, Исабек Жўраев, Антон Федюнин, Эрик Петросян

Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика