UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Чемпионлар лигаси. 3-саралаш босиқичи. ЦСКАдан ишончли ғалаба, БАТЭ “Славия”га имкониятни бой берди  0 01:30Рожерс: “Дембеле “Селтик”да бахтли”  1 01:10“Ман Сити” “Реал”нинг рекордини янгилаши мумкин  5 00:42“Реал”нинг учинчи посбони клубни тарк этади  2 00:35“ПСЖ” Санчес учун “Арсенал”га 40 миллион фунт таклиф қилди  3 00:28“Ливерпул”нинг икки футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 23:28Моуриньо: “Хавьер Эрнандесни “МЮ”да кўришдан хурсанд бўлардим”  3 23:12“Ювентус” яна Матюиди учун курашга қўшилди  1 23:04Ренату Саншеш Мюнхендан кетмоқчи  5 22:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 21:56"Челси" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро беришга тайёр  18 21:29Кака: "Неймар қаерда ўйнаса ҳам ажойиб футболчилигича қолади"  4 21:03"Милан" яна бир катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарлари Лондонда  16 20:34Игуаин: "Ювентус" Бонуччисиз ҳам кучли бўлиб қолаверади"  3 20:18ПСЖдан кутилмаган харид  11

16 фев 23:06
Янгиликлар

"Нефтчи": Туркия кундалиги (биринчи кун)

Хабарингиз бор, Фарғонанининг “Нефтчи” жамоаси айни дамда Анталияда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Мазкур йиғиндаги энг сўнгги янгиликларни сизларга кундалик сифатида етказиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тошкентдан Туркияга

Маълумки, жамоамиз Туркияга келишдан олдин Тошкентда тўпланганди. У ердаги назорат учрашувида “Қизилқум”га имкониятни бой берганимиз ҳақида олдин хабар бериб ўтгандик. Эртгасига тонгда Туркия сари йўлга чиқилди.

Туркиядаги йиғинда иштирок этаётган футболчилар ва клуб раҳбарияти билан  танишинг:

Футболчилар:

Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Сардор Қобулжонов.

Ҳимоячилар: Дилёрбек Эрматов, Максимилиан Фомин, Жаҳонгир Меҳмонов, Александр Клецков, Игорь Петкович, Вячеслав Понамарёв, Иқбол Бобохонов, Сардор Раҳмонов.

Ярим ҳимоячилар: Азиз Алижонов, Сайдулло Раҳматов, Жавоҳир Расулов, Александру Оника, Маъруф Муродов, Абдуллох Олимов, Умид Қодиров, Отабек Зокиров, Музаффар Музаффаров.

Ҳужумчилар: Рўзимбой Аҳмедов, Зоҳид Абдуллаев, Павел Смоляченко, Отабек Исроилов.

Раҳбарият:
Комилжон Мирзабоев (клуб раиси)
Муроджон Исмоилов (бош мураббий)
Шамиль Исеев (катта мураббий)
Элдар Сакаев (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий)
Вячеслав Томилин (дарвозабонлар мураббийи)
Зоҳид Ғофуров (маъмур)
Данил Сапегин (ўқаловчи)
Геннадий Черепанов (ўқаловчи)
Аброр Деҳқонов (матбуот хизмати)

Носир Отақўзиев, Давид Ония ва Сарвар Абдуллаевлар турли сабабларга кўра Туркияга кела олишмади.


Узоқ парвоз

Айтиш жоизки, Анталиянинг Белек шаҳрига етиб келгунимизга қадар жамоамиз делагацияси  узоқ парвозни амалга оширди. Аввалига Тошкент - Истамбул йўналиши бўйича йўлга отланган самалёт маҳаллий вақт  билан соат 13:15 (Тошкент вақти билан 16:15)да “Ота турк” аэропортига келиб қўнди. Туркиянинг энг катта аэропортлардан бири бўлмиш “Ота турк”да беш соат  самалёт кутишимизга тўғри келди. Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 19:50 (Тошкент вақти бўйича 22:50)да Истамбул-Анаталия самалёти билан манзилимиз томонга йўлга отландик. Бир соатлик парвоздан кейин ниҳоят, 32 кишидан иборат делегация аъзолари Анталияга етиб келди.  У ердан эса Белек шаҳрига отландик. Меҳмонхонага келганимизда соат маҳаллий вақт билан соат 22:00ни кўрсатаётганди.  

“Нефтчи”  Туркияга етиб келди

Жамоа  Белек шаҳридаги International Comfort (IC Honel) меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Мазкур меҳмонхона денгиз бўйида жойлашган.

Бу ерда “Нефтчи”дан ташқари бир қатор жамоаларни ҳам учратиш мумкин. Масалан, Москванинг  ЦСКА жамоаси ўринбосарлари, Красноярскнинг “Енисей”, Чимкентнинг “Ордабаси” ва ҳоказо.  

Барча футболчиларнинг кайфияти яхши.  Футболчиларимиз бор кучлари билан машғулотларда иштирок этишмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: