UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  3 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  23 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  14 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

"Нефтчи" Тожикистон жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

"Нефтчи" Тожикистон жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Виталий Левченко бошчилигидаги жамоамиз Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида навбатдаги ўртоқлик учрашувини Тожикистоннинг "Эсхата" клубига қарши ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, мураббийлар ўйинда барча футболчилар учун учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда ҳаракатланган футболчилар ўрнига, иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ алмаштирилди. 

Учрашувда ҳисобни вакилларимиз очиб беришди. Бу вазиятда жамоага яқинда келиб қўшилган грузиялик ҳужумчи Георгий Никабадзе бурчакдан оширилган тўпга эгалик қилиб боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди 1:0. Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди. 

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган вакилларимиз анча фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб, меҳмонлар дарвозасига анча-мунча хавф солиб, кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган жамоамиз якунда йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви 

21 июль "Нефтчи" СК стадиони

"НЕФТЧИ"-"ЭСХАТА" 4:0

Голлар: Георгий Никабадзе, 5'(1:0), автогол, 50'(2:0),Иззатилла Абдуллаев, 58'(3:0), Иззатилла Абдуллаев, 68'(4:0)

Огоҳлантиришлар:  Анвар Ғофуров 56

Амалага оширилмаган пенальти: Ғуломхайдар Ғуломов 78

"Нефтчи" биринчи бўлим: 

45.Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неьматхонов,  26.Алексей Ларин,  4. Антон Кривченко, 7.Умар Адхамзода, 19.Мирзохид Ғофуров. 23.ДиёрТуропов,  5.Эдуард Эмсис, 8.Шароф Мухиддинов, 35.Вахиб Тара, 22 Георгий Никабидзе.

"Нефтчи" иккинчи бўлим: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 11.Иззатилла Абдуллаев, 10.Суннатилло Абдулажонов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов,  24.Ғуломхайдар Ғуломов, 9.Улуғбек Хошимов, 70.Аббос Ғуломов.

Бош мураббий:  Виталий Левченко 


"Эсхата": 93.Владислав Шевченко, 19.Хусейн Нурматов, 14.Ойбек Абдуғаффоров, 15.Роман Хибаба, 10.Сайёд Ковусшох, 20.Олим Каримов, 17.Иброҳим Эшонхонов, 5.Сиявуш Асроров, 7.Шахзод Мамуржонов, 18.Далер Имомназаров, 22.Санжар Ризқибоев.

Захира: 16.Мўминжон Гадойбоев, 29.Муҳаммад Рустамов, 21.Абдураҳмон Узақов, 8.Рустам Сабуров, 72.Мубин Мўминов, 81.Хожи Абдумамонов, 11.Бахтиёр Зарипов.

Бош мураббий: Игорь Суров

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика