"Нефтчи": Тайёргарлик давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
3 сен 2017, 23:21
Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футболчилари ўз қароргоҳларида “Бухоро”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Бугун жамоанинг асосий ва ёшлар таркиблари ўртасида ўзаро баҳс ўтказилди. Унда асосий жамоа вакиллари 4:3 натижасида ғалабага эришишди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни “Нефтчи” ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 17:30да старт олади

“Нефтчи” матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz