UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Жамолиддин Солиҳовни табриклаймиз  0 13:48Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:12Янги мавсум учун чиқарилган сизни ҳайрон қолдирувчи формалар (фото)  7 12:58Карло Анчелотти собиқ клуби "Милан"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  5 12:47Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун?  13 12:41Неймарнинг ПСЖга ўтиш санаси маълум бўлди  12 12:33"Динамо" иккинчи назорат ўйинини ўтказди  5 12:21Маскерано: "Неймар "Барселона"да бахтли эканлигини кўряпман"  1 12:16Роналду Месси сурати туширилган футболкани кийиб олганми? (фото)  18 12:04"Бухоро" "Бунёдкор" ёшларини мағлуб этди  5 11:45Breaking: "Манчестер Сити" ҳимоячиси "Рома" таркибига бориб қўшилди  1 11:30"Ливерпуль" "Халл Сити" ҳимоячисини сотиб олди + ФОТО  3 11:12"Интер" "Шальке-04" билан дуранг ўйнади + ФОТО  3 10:42"Локомотив" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  5 10:11Спорт. МакГрегор қиммат кийимда шуғулланмоқда, Нурмагомедов фақат бир спортчига қарши жанг қилмоқчи  1

28 фев 12:09
Янгиликлар

"Нефтчи" мухлислари Мансур Саидовни қайтишини исташяпти

"Нефтчи" жамоасининг мухлислари собиқ сардорларини Фарғонага қайтишини исташяпти.
Футбол мухлис учун, бизда эса стадионга келаётган мухлисларимиз сони камайиб кетяпти. Фарғонада ҳам бундай ҳолатни кузатишни истамас эканмиз, демак Мансур Саидовни ортга қайтаришимиз керак. Қолаверса, Саидовнинг ўзи ҳам бунга қарши эмас.

Бугунги кунда сайтдаги фикрларни ўқир эканмиз, клуб мухлисларини жамоа вице-президенти Комилжон Мирзабоевни ёқтиришмаётганлигини пайқаш қийин эмас. Агар Мирзабоев барча гина-қудратларни унутиб Саидовни клубга қайтарса, мухлислар олдидаги ҳурматини ошириб олиши аниқ. Бунинг учун фарғоналиклар ҳам ундан миннатдор бўлишларига шубҳа қилмасак ҳам бўлаверади. Ўзбек халқи кечиримли ва гина-қудрат қилиш бизга ярашмайди. "Нефтчи"нинг янги раҳбарияти Фарғонада кучли жамоа шакиллантиришни ният қилган экан, унга мухлисларнинг кўнглига йўл топиши талаб қилинади.



"CА" ва "Нефтчи" яна аввалгидек ҳамкорларга айлана олади деб умид қиламиз.

Реал вазиятга қарасак, "Нефтчи" яқин уч йил ичида кучли учликка кира олмайди. Гапни индаллосини айтганим учун узр сўрайман. Мансур Саидов "Бунёдкор"даги машғулотларни фаолияти давомида кўрмаганлиги ва бу унга қийинчилик туғдирганлигини очиқчасига айтди. Клубнинг энг зўр футболчиси шундай фикр билдирганидан кейин, жамоанинг асл кучига баҳо бериш қийин эмас. Мурод Исмоиловда эса Саидов кўрган машғулотларни ўтказиш борасида тажриба етарлича топилади. Бугун "Нефтчи" ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учраётганлигига асосий сабаб ҳам шунда. Жамоа анча йиллардан бери жиддий машғулот ўтказмаган. Шундан келиб чиқиб, 2014 йил "Нефтчи" учун оғир ўтишини башорат қилишимиз мумкин. Агар бундай вазиятда жамоанинг етакчиси бўлмаса, аҳвол янада оғирлашади. Шунинг учун ҳам Мирзабоев Саидовни клубга қайтариши керак.

Саидовни жамоага қайтаришига яна бир сабаб бор. Балки Мансур Саидов "Пахтакор", “Локомотив”, “Насаф” ёки "Бунёдкор" жамоаларига ўтса "Нефтчи"га билинмас. Чунки бу жамоалар "Нефтчи"нинг турнир жадвалидаги асосий рақиблари "Навбаҳор", "Андижон", "Бухоро" ва "Машъал" каби жамоаларига қарши ўйинларда Саидовсиз ҳам натижага эриша олади. Аммо Саидовни бу клублардан биронтасининг сафига бориб қўшилиши, "Нефтчи"нинг 5-8 ўринларни қўлга киритиши мумкин бўлган рақибларининг кучини кескин оширади. Демак, мухлислар олдида натижага жавобгар бўлган Комилжон Мирзабоев "Навбаҳор", "Бухоро", "Андижон" ва бошқа клубларни турнир жадвалида ўзидан ўтиб кетмаслиги учун ҳам Саидовни уларнинг сафига ўтиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.



Эрматов бир ўзи катта босимни кўтара олмаслиги мумкин. Бунинг учун унга Саидов керак.

Тарихга қараб иш қиладиган бўлсак, 1996 йилги мавсумни эслаш кифоя. "Нефтчи"нинг асосий кучи бўлган Мамотов "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилади. Ўзаро ўйинда Мамотовнинг голи наманганликларга ғалаба келтиради ва "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатидаги "Нефтчи"нинг эрасига барҳам беради. Шундай экан, "Нефтчи"нинг турнир жадвалидаги ўрни ҳеч бўлмаса юқори кўриниш олиши учун Саидов жамоага қайтиши керак.

Саидов 18 ёшга тўлган футболчи эмас. Асли фарғоналик бўлган ярим ҳимоячи кейинчалик "Нефтчи"нинг анъаналарини давом эттириши лозим. Бу борада у Исмоиловдан керакли маслаҳатларни олиши мумкин. Бугун кўпчилик Исмоиловни қабул қилмаяпти. Бу мутахассис не-не қийинчиликларни кўрмади дейсиз. Барига ўз меҳнати туфайли эришди.

"Кеча, бугун, эртага" меҳмони бўлган Акмал Холматов, "Пахтакор"га ўтиб ҳақиқий машғулот қандай бўлишини кўрганман. Чемпион бўлиш учун, тинмай оғир машғулот ўтказиш керак экан деган эди. "ФЭ" газетасига берган интервьюсида Мансур Саидов бир неча йиллик фаолияти давомида бундай машғулотни кўрмаганлигини айтди. "Нефтчи"дан кетган футболчиларни нима учун "Бунёдкор" ва "Пахтакор" сафида муваффақиятли тўп тепиб кета олмаслигиа сабаб, мухлислар орасида юрадиган "қарғиш" эмас, Саидов ва Холматов тан олганидек, шу кунгача яхши савиядаги машғулотларда иштирок этмаганликларидан.



Мирзабоев ва Саидов. Келинг дўст бўлайлик, мана шу минглаб мухлислар ҳурмати, Фарғонага ҳақиқий футболни қайтарайлик.

Энди "Нефтчи"нинг ўйин услуби ўзгаради. Аввалгидек "бей, беги" энди йўқ. Саидов эса тўпни ўртада ушлаб тура олиши билан яхши ярим ҳимоячи. Саидов Исмоилов учун "Нефтчи"даги Искандеров вазифасини бажариши мумкин. Исмоиловнинг ўйин услубига тўла мос туша олади. Исмоиловда камдан-кам мураббийларда кузатадиган услубим бор. У тўпни олдинга тепаверишни эмас, вазият бўлса мароқ учун алдаб ўтиш ва финтларга ҳам рухсат бериши билан ажралиб туради. Бугунги ўзбек футболидаги жозибани йўқолишига асосий сабаб, тўп футболчида узоқ ҳам ушланиб турилмаётганида.

Бу мақолани шунчаки "Нефтчи" мухлисларига ёқиш учун ёзмадим. Аслида бу жамоага бўлган ҳурматим бошқаларникига нисбатан анча юқори. "Пахтакор" деган клуб билан ўсдим. Мен "Пахтакор"га ишқибозлик қилиб юрган кезларим, бизнинг асосий рақибимиз "Нефтчи" бўлар эди. Бугунги "Пахтакор" мухлисларига айнан мана шу қарама-қаршилик етишмаяпти. Холматов, Бердиев ва Саидов пайтидаги "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги, Ривалдоси билан кучайган "Бунёдкор" - "Пахтакор" тўқнашувидан кўра қизиқроқ бўлар эди. Чунки бу қарама-қаршилик йиллар давомида шакилланган ва икки жамоа футболчилари буни юракдан хис эта олардилар. Кечагидек ёдимда, 2011 йил "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувини Фарғона стадионида радио учун шарҳлаган эдим. Ўйинга шу даражада кириб кетганманки, у ерга "Пахтакор" ходими бўлиб борганим ёдимдан ҳам чиқиб кетган. "Нефтчи" томонидан киритилган тўпларни росмана гол деб бақириб шарҳлаган эдим. Чунки бу ўйин бошқача, бу ўйинда шунчаки уч очко эмас, футболнинг жозибасини кўрасиз.

Комилжон Мирзабоевга мурожаат қилардимки, "Нефтчи"нинг анъаналарини сақлаб қолиш ва тарихини муносиб футболчилар билан давом эттириш учун Мансур Саидовни қайтаринг. Бу билан мухлислар олдидаги обрўингиз ошса ошадики, асло тушмайди. Ҳозир "Нефтчи" қайта қурилиш даврини бошдан кечиряпти. Табиийки ОАВ томонидан ўринсиз танқидлар ҳам бўлиши мумкин. Агар Саидовни жамоага қайтара олсангиз, кейинчалик ўзингиз учун қимматга тушиши мумкин бўлган хатоларни олдини олган бўласиз. Тасаввур қилинг, турнир жадвалида 6-ўрин учун асосий рақибингиз бўлган жамоага Мансур Саидов муҳим очкони ўз голи ёки паси билан келтиради. Бундан эса, табиийки сиз ютқазасиз. Фарғона эса ғалабага ташна! Сайтимиз эса янги бошлаган вазифангизда ҳеч бўлмаса манавий тарздан қўллаб-қувватлашга тайёр.

Бугунги кунда жамоанинг матбуот котибига бўлган эътироз ҳам жуда ҳам бир юқори кўрсатгичига чиқди. Истасангиз, жамоангиз матбуот хизмати иш услубини профессионал тарзда юритилишига беминнат ёрдам берамиз. Кейин мухлислардан Аброр Деҳқоновга имконият беришларини сўраган бўлар эдим. Ҳеч ким онасининг қорнидан матбуот котиби бўлиб туғилмайди. Авваллари "Нефтчи"нинг сайтида ойда бир хабар чиққанлигини унутмайлик. Насиб қилса Деҳқонов билан яхши алоқани йўлга қўямиз ва у киши ҳам ўз касбининг устасига айлана олади.

“Нефтчи”ни Фарғонада тутган ўрни бўлакча.”Пахтакор”ни стадиондан ташқари мухлисларининг сони юз мингтадан ортиқ. Аммо улар стадионга келишмайди. Пойтахтда истаган ерида футболдан ташқари кўнгил очар тадбирлар билан ҳордиқ чиқариб олаверишади. Тадбиркор ишдан қайтгач тунгача шаҳарда чарчоғини ёзади. Аммо Олтиариқда ёзнинг чилласида халқим тановул қилсин деб узумини асрайдиган, энг ширин анорни ҳамюртим дастурхонига қўйсин деб қишда уни парвариш қиладиган қувалик. Полиз ва пахта даласида меҳнат қиладиган деҳқон ака ва укаларимиз, дала ва полиздан қайтиб сайр қилмайдилар, уларга энг катта манавий озуқа, нима, биласизми? “Бобо бугун “Нефтчи” ғалаба қозонди”, “дадаси бугун командангиз ютди”, деган гапдан ортиғи керак эмас уларга. Мана шундан кейинги кайфиятни кўринг, кейинги ўйинга қадар дала улар учун бамисоли байрам саҳнасидек кўринади. Бу гапларни шунчаки мақоланинг таъсир кучини кучини ошириш учун ёзмаяпман. Истаган руҳшуносингиздан сўрашингиз мумкин. Фан исботлаб қўйган. Биргина “Нефтчи”нинг ғалабаси Фарғона ахли учун кўпчилигимиз тасаввур ҳам қила олмайдиган катта манавий бойлик.

Мақолани ўқиб мен ҳақимда қизиқишингиз табиий. Ёшимни суриштирасиз, касбимни. Бир журналистда деб қўясиз. Майли шундай бўла қолсин, аммо Саидовни “Нефтчи”га қайтаришингиз керак! Мансур Саидовга келсак, у билан бир маротаба узоқдан кўришганман. Адашмасам, Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан Абрамовнинг йиғинида иштирок этган эди.

Балки тақдирни ўзи Мансур Саидовни яна “Нефтчи”га “қайтариб” бергандир!?

Жамоанинг сайтдаги ўқувчиларидан эса шахсиятга тегадиган гап сўзларни ёзмасликка, аксинча ахилликка чақирган бўлар эдим. Биз баримиз бир ишни қиляпмиз, мақсадимиз Ўзбекистонда футболини ривожига хисса қўшиш.

П.С: Ҳақоратлар бўлса, мақолани сайтдан олиб қўямиз.

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  112
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  76
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: