“Нефтчи” – “Динамо” ўйини 18:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
12 июн 2017
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лиганинг 13-турида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.

Фарғона ҳамда Самарқанд клублари ўртасидаги учрашувнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. 14 июнь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган беллашув соат 18:00да бошланади.

Ёшлар лигаси доирасидаги баҳс эса 13 июнь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида ўтказилинади. Мазкур рақобат соат 17:30га белгиланган

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz