UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  0 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3

"Нефтчи" — "чемпион"... Янгиликлар

"Нефтчи" — "чемпион"...

Футболнинг ёзилмаган қоидаси бор: "жўжалар саналадиган" пайтда ким яхшироқ ҳолатда бўлса, "улоқ"ни ўша илиб кетади.

Чемпионат якунига оз қолди. Суперлиганинг 2-босқичини қайси жамоалар кўнгилдагидек ўтказаётганини билиш мақсадида сўнгги 5та тур (16-20) натижаларига диққат қиламиз. 

Жиззах осмонида "қора булутлар"

Кишининг эътиборини тортадиган биринчи жиҳат шуки, ОФК кубогини (биз учун) кутилмаганда тарк этган "Сўғдиёна"нинг ишлари ички чемпионатда ҳам юришмаяпти. Суперлигани юқори кайфиятда бошлаган Улуғбек Бақоев шогирдлари охирги 5 ўйинда атиги 2 очко жамғаришди. 

Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо бу лигадаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Жиззахнинг "бўрилари" охирги 450 дақиқа мобайнида рақиб дарвозасини бор-йўғи 1 марта ишғол қилишди (Про лига йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлиб турган, "Динамо" футболчилари ҳам бу орада 5 та гол уришган).

"Навбаҳор" етакчиликни бой берди

15-турдан кейин Самвел Бабаян шогирдлари мусобақада карвонбошилик қилаётган эди. Бироқ, кейинги даврда фақатгина "Қизилқум" мағлуб қилингани боис, "Пахтакор" ва "Насаф" Наманган клубидан ўзиб кетди. 

Охирги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаган Рўзиқул Бердиев шогирдлари айни пайтда олтин медаллар учун асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Шунингдек, "аждарлар" ўйин сифати борасида ҳам яхшироқ кўринаётганини унутмаслик керак. Чемпионатнинг ортда қолган даврида барчадан кўпроқ (32) тўп киритган "Насаф" футболчилари гол ўтказмаслик борасида ҳам энг яхши натижани қайд этишяпти (10).

Левченкога тасанно!

Тожикистонлик мутахассис келганидан кейин "Нефтчи"да жуда катта прогресс кузатилди. Мўминжонов бошчилигида 1-даврани 13-ўрин билан якунлаган фарғоналикларни айнан Виталий Левченко қутқариб қолди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Унинг жамоаси охирги 5 турда 13 очко тўплади. Бу Суперлигадаги энг яхши натижа бўлиб турибди... 

Қолган клубларнинг 16 — 20-турларда қайд этган статистикаси билан танишинг. Жадвалда "Нефтчи" чемпион...

жамоа номиочко
"Нефтчи"13
"Насаф"11
"Металлург"10
"Пахтакор" 8
АГМК 
"Бунёдкор"8
"Олимпик"6
"Навбаҳор" 6
"Қизилқум"6
"Сурхон"6
"Қўқон-1912"3
"Локомотив"3
"Динамо"2
"Сўғдиёна"2

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика