

- Бўлиб ўтган воқеаларни эслаб ҳеч ҳам афсусланмайман. Биз ўз вақтида Б Серияда ўйнаб ўзига хос тажриба тўплаганмиз. Муҳими, ўшанда нафақат футболчи, балки эркак сифатида ҳам одамларнинг ҳурматига сазовор бўлгандик.
Бизнинг оғир дамда "Ювентус"ни ёлғизлатиб қўйгамаганимиз нафақат мухлисларимиз, балки бошқалар ҳам кераклигича баҳолашганди.
Ўшанда таркибимиздаги жаҳон чемпионлари Б Серия майдонларида жавлон уришганди. Биз ҳеч нарсага қарамай боримизни бериб "Ювентус" шаънини ҳимоя этганмиз.



