

Ўйин мақоми назорат баҳси бўлишига қарамай, Навоий ва Самарқанд клублари шиддатли ва ҳужумкор футбол намойиш этишди. Дастлаб 6-дақиқада ҳисобни «Динамо» ярим ҳимоячиси Комил Шарофутдинов очган бўлса, 9-дақиқада Дониёр Усмонов мувозанатни тиклади, 1:1.
33-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Файзулла Қамбаров боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:1 кўринишга келтирган бўлса, тайм якунида яна Комил Шарофутдинов ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажарган Артур Геворкян ҳисобни 3:2га келтирган бўлса, 54-дақиқада яна ўша Комил Шарофутдинов «Динамо»нинг ҳужумини муваффақиятли якунлаб, ўз «хет-трик»ини нишонлади, 3:3.
Томошабоп ўтган учрашув якунига қадар ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам қатор ўзгаришларга қўл уришган бўлишсада, якуний ҳисоб 3:3 ўзгармай қолди.

Ўртоқлик учрашуви.
Навоий. 23 январь (сешанба)
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО» - 3:3 (2:2)
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Голлар: Дониёр Усмонов (9), Файзулла Қамбаров (33), Артур Геворкян (49) - Комил Шарофиддинов (6, 45, 54).
«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Элгир Григалашвили, Георги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Эркин Бойдуллаев, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Дониёр Усмонов, Неманья Йованович.
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Тимур Файзуллаев, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Жасур Қурбонов, Илҳом Юнусов, Комил Шарофутдинов, Амиржон Сафаров.
«Динамо» жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда давом эттиради.



