Назорат учрашуви. "Нефтчи" Қиргулида “Турон" билан дуранг ўйнади

Alisher
19 фев 2022, 17:41
Суперлига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Фарғонанинг "Нефтчи” клуби бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси стадионида ташкил этилган ўйинда Илҳом Мўминжонов шогирдларига Яйпаннинг "Турон" клуби рақиблик қилди.


- Ўйиннинг 20-дақиқасида "Турон" қанот ҳимоячиси Абдуғани Камоловнинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

- Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида яйпанликлар сардори Сардор Абдураимов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

- Учрашувнинг 30-дақиқасида "Нефтчи"нинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимовнинг кучли зарбасини Низомиддин Зиёвуддинов қайтаришга эришди.

- 40-дақиқа. Аброр Исмоилов узоқ масофадан яйпанликлар дарвозаси томон кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

- Биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида Иззатилло Абдуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

- 60-дақиқа. Сардор Абдураимов яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

- Учрашувнинг 79-дақиқасида яйпанликлар ҳимоячиси Мирзоҳид Мирзамаҳмудовнинг жаримадан йўллаган зарбасини “Нефтчи" посбони қийинчилик билан қайтарди.

- 80-дақиқа. "Нефтчи" легионери Александр Ешичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

- Учрашувнинг 85-дақиқасида Сирожиддин Қўзиевнинг зарбаси яйпанликлар дарвозаси ишғол этилиши билан якунига етиши мумкин эди, бу вазиятда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

 - 90-дақиқа. Учрашувда бош ҳакамнинг ўйин якунлангани ҳақида ҳуштаги янгради - 0:0..


Таъкидлаш жоиз, "Нефтчи" - "Турон" учрашувини томоша қилиш учун стадионга кўплаб футбол мухлислари ташриф буюрди. Гарчи ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса-да, мухлислар қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган ўйин гувоҳига айландилар.


Назорат учрашуви.

"Нефтчи" - "Турон" 0:0

Қиргули. "Нефтчи" спорт мажмуаси майдони.

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Шохруҳ Азамов, Санжар Раҳмонов.

"Нефтчи": Машҳур Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Ғофуров, Даниэль Стойкович, Дарко Станоевич, Мирзоҳид Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Ойбек Қиличев, Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдуллаев, Улуғбек Хошимов.

Захира: Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Шодиёр Хожиматов, Умар Адҳамзода, Муҳсин Убайдуллаев, Александр Ешич, Абдуллоҳ Олимов, Сирожиддин Қўзиев, Суннатилло Абдуллаев, Марко Шарич.

"Турон": Низомиддин Зиёвутдинов, Хушнудбек Авилов, Марлен Чобанов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Ғолиббек Сарибоев, Аъзам Алиев, Сардор Абдураимов, Абдулазизхон Абдурашидов, Абдуғани Камолов, Шариф Раҳматов, Хумоюн Муртозаев.

Захира: Акмал Турсунбоев, Мирзоҳид Жалилов, Жасурбек Ўринов, Бобуржон Қосимов, Саидафзалхон Аҳроров, Сиёвуш Хабибуллоев, Исмоилжон Охунжонов, Дониёр Исмоилов, Абдулҳай Исмоилов, Ким Бо Ёнг, Азиз Ибрагимов.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia