Назорат учрашуви. "Нефтчи" - "Атласчи" 2:1

Narzulla Saydullayev
9 мар 2014
Тайёргарликни Фарғонада давом эттираётган “Нефтчи” футболчилари бугун Марғилоннинг “Атласчи” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди.
Ўйинда Мурод Исмоилов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Фарғоналиклардан голларни Жавоҳир Расулов ва Отабек Исроиловлар киритишди.

Назорат учрашуви

“Нефтчи” – “Атласчи” 2:1 (0:0)

Голлар:
Жавоҳир Расулов, Отабек Исроилов.

“Нефтчи”: Мавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Достонбек Турсунов, Шохрух Холматов, Умид Қодиров,  Жавоҳир Расулов, Вячеслав Понамарёв, Отабек Зокиров, Сайдулло Раҳматов, Музаффар Музаффаров, Носир Отақўзиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Алижонов, Отабек Исроилов, Алишер Файзуллаев, Сарвар Абдуллаев.

Айтганча, кеча Сергей Ковшов бошчилигидаги “Нефтчи” ўринбосарлари Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcneftchi.uz