"Навруз кубоги-2015" финалида "Шўртан" ва "Машъал" ёшлари ўйнайди

19 мар 2015, 11:52
Бир ҳафтадан буён Қаршқадарёда анъанавий "Навруз кубоги" баҳсилари бўлиб ўтмоқда.
Кеча ушбу мусобақанинг икки ярим финал баҳси бўлиб ўтди. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги турнирда "Машъал" академияси ёшлари ҳам ўз жамоаси билан иштирок этмоқда. Ёшларимиз гуруҳ босқичи , чорак финал ва ярим финал баҳсларида ғалаба қозониб, "Навруз кубоги-2015"нинг финалига йўл олди.

Ярим финалда "Насаф" ёшлари устидан ғалаба қозонган футболчиларимиз финал баҳсини "Шўртан"га қарши ўтказади. Финал баҳси эртага 11:00 "Насаф" стадиони сунъий майдонида бўлиб ўтади.

Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›