"Navruz Cup-2022". Бугун финал!

Eldor Akmurzayev
29 мар 2022, 07:45
Бугун, 29 март куни "Navruz Cup-2022" мусобақасининг финал ва учинчи ўрин учун ўйинлари бўлиб ўтади.

3-ўрин учун кечадиган ўйин 15:30 да старт олади ҳамда Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Рустам Лутфуллин эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради. 

19:00 да бошланадиган Уганда ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашувида бош ҳакамлик Сайёджон Зайниддиновга ишониб топширилди. Унга қанотларда Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Насрулло Кабировга юклатилган. 

ЎФА матбуот хизмати берган хабарга кўра, вакилларимиз ҳал қилувчи баҳсда тўлиқ оқ рангда майдонга тушадиган бўлишди, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракатланади.

"Navruz cup-2022". Финал.

19:00, Ўзбекистон - Уганда

"Марказий" стадион, Наманган

Бош ҳакам: Сайёджон Зайниддинов

Қанот ҳакамлари: Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев

Захира ҳаками: Насрулло Кабиров


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати