UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  19 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  144 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  24 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1

"Навбаҳор": Тайёргарлик бошланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Тайёргарлик бошланди

Бугун "Навбаҳор" аъзолари Наманганда тўпланиб, 2017 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Наманганда ташкил этиладиган дастлабки йиғин 28 декабрь куни якунига етади. Дастлабки кунги машғулот давомида футболчилар бош мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигида “Марказий” ўйингоҳнинг югуриш йўлакчасида жисмоний ҳолатни тиклаш билан боғлиқ машқларни бажаришди. Бугунги машғулотда 19 нафар футболчи иштирок этди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтказаётганлиги сабабли машғулотларга кейинроқ қўшилади.
Жамоадаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, дарвозабон Акмал Ортиқовни жамоа сафига қайтганлигини эътироф этиш жоиз. Мавсумнинг биринчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказган Ортиқов иккинчи давра бошланиши арафасида “Олмалиқ” клубига ўтишга мажбур бўлганди. Мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй бергач Акмал яна жамоамизга қайтди. Бундан ташқари таркибга “Пахтакор” ёшлар жамоаси аъзоси Равшан Хурсанов қўшилди. 2016 йилги мавсум давомида ёшлар биринчилигида қатнашган футболчи ўз ҳисобига 12 та гол ёзиб қўйганди. Жорий йилги мавсумни биринчи лига жамоалари сафида ўтказган яна бир дарвозабон Амир Эргашев ҳам машғулотларга қўшилди. Шунингдек, ёшлар сафида тўп сурган ёшлар ҳам йиғинда қатнашишни бошлашди. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар ҳам музокаралар олиб борилаётганлигини қўшимча қилиш лозим. Музокара ўтказилаётган ўйинчилар билан бир қарорга келингач, улар таркибга қўшилишади.

Жамоа мураббийлар штабига Анвар Солиев ва Шерзод Шариповлар ҳам қўшилишганлигини айтиб ўтиш жоиз. Наманган футболи тарбияланувчиси бўлмиш Анвар Солиев мухлисларимизга яхши таниш. Сўнгги йилларда “Пахтакор”да фаолият юритган Солиев мавсум бошида бир нечта ўйинда ҳам майдонга тушганди. Кейинчалик эса Анвар мураббийлик фаолиятини бошлаб, жамоа мураббийлар штабидан жой олганди. Бундан бир неча йил олдин футболчилик фаолиятини тамомлаган Шерзод Шарипов ҳам ўз вақтида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган. Шарипов 2016 йилги мавсум давомида Тошкентнинг “Спартак” жамоасида мураббий сифатида ишлаб келаётганди.

Мураббийлар қарорига кўра 2016 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчиларга жавоб берилди. Айнан шу сабабли дастлабки йиғинга Артур Парванов, Александр Корнейчук, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Владислав Нуриев, Владислав Алексинлар жалб этилишмади.

Жамоанинг дастлабки кунги йиғинида қатнашган футболчилар рўйхати.
Дарвозабонлар:
Ортиқов Акмал, Маматхонов Мирзоҳид, Эргашев Амир;
Ҳимоячилар: Шамсиддинов Тоҳир, Мамазайитов Азизбек, Бойдедаев Илҳомжон, Олимжонов Жавоҳир, Каримов Ғолиббек, Юнусов Ҳожиакбар;
Ярим ҳимоячилар: Маҳмудов Алишер, Алиев Аъзам, Жабборов Дилшод, Шарофиддинов Билол, Жўраев Ғайрат, Исоқжонов Исломбек;
Ҳужумчилар: Аббосов Шоҳжаҳон, Абдуллаев Абдумалик, Алибоев Илҳомжон, Хурсанов Равшан.


"Навбаҳор": Дастлабки йиғин 21 декабрда бошланади

Ислом Исоқжонов: “Навбаҳор” жамоасида ўйнаш ёшлигимдаги орзум бўлган”

Олий лига-2016 якунлари. "Навбаҳор"нинг иштироки рақамларда

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика