UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  110 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

«Навбаҳор»: «Сўғдиёна» иккинчи таркибдан устун келди Янгиликлар

«Навбаҳор»: «Сўғдиёна» иккинчи таркибдан устун келди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши учрашувда мураббийларимиз айрим ўйинчиларни инобатга олмаганда сафга давралар оралиғида келиб қўшилган
 ва асосий таркибга киришга даъвогарлик қилаётган футболчилар хизматидан фойдаланишди. Синовдагилар эса ишончни оқлай олишмай, рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эртага асосий таркиб аъзолари Красногорскда Зарафшоннинг “Қизилқум” клуби билан баҳс олиб боришади.
“Сўғдиёна”га қарши ўйинда жамоамиз таркиби қўйидагича бўлди: Ислом Жўраев, Мирзоҳид Маҳкамов, Ином Отабоев, Фарруҳ Йўлдошев, Бобир Расулов, Элмурод Низамбоев, Азим Аҳмедов, Абдулазиз Султанов, Аюбхон Ғаппаров, Муҳаммад Расулов, Абдумалик Абдуллаев.
 Учрашувда шунингдек, Собир Ҳамидов ва “Пахтакор”дан жалб этилган уч нафар ёш футболчи ҳаракат қилди. Ўйин якунига етгач, мураббийлар жамоада қолиши ёки жавоб берилиши мумкин бўлган ўйинчилар борасида бир тўхтамга келишди. Шу сабабдан юқоридаги таркибда тўп сурган айрим футболчилар иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказмайдиган бўлишди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика