UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15"Алавес" – "Реал Мадрид" 0:1 LIVE (ФОТО + ВИДЕО)  7 19:13АПЛ. 6-турнинг 6та ўйини: "Челси" ғалаба қозонмоқда, "Манчестер Сити"да дуранг LIVE  10 19:08Карло Анчелотти: "Бавария" футболчилари жуда секин ўйнашди"  1 18:52"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" 0:1 LIVE. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ + ФОТО  15 18:45Жароҳат олган Гюндоган машғулотларга қайтди  1 18:43"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар эълон қилинди  7 18:27"Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас". Асосий таркиблар эълон қилинди  6 18:18"Атлетико" "Севилья"ни таслим қилди  5 18:16"Алавес" - "Реал". "Қироллик клуби" таркибида Модрич йўқ  74 18:15Эрон ва Того ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Қозонда ўтказилмайди  0 18:10Диёрбек Мирзабоев: “Олдимизга қўйилган мақсад, иқтидорли футболчиларни бош жамоага етказиб бериш”  1 18:00Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайнни кузатиб боринг LIVE  1 17:53ВИДЕО. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:1  7 17:50Зиданнинг жияни Испаниянинг 3-дивизион жамоаси билан шартнома тузди  4 17:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:1  2

18 янв 15:29
Янгиликлар

"Навбаҳор": Навбат пойтахт йиғинига

Режага кўра жамоамиз бугун “Андижон” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди.
Учрашувда бош мураббий Бахтиёр Ашурматов жамоа йиғинида иштирок этаётган футболчиларни амалда нималарга қодир эканликларини билиб олишни мақсад қилганди. Шу сабабдан бўлимлардаги таркиблар икки хил кўринишга эга бўлди. Айнан учрашувдан келиб чиққан ҳолда жамоада қоладиган ўйинчилар тақдирига ойдинлик киритилади. Ўйин хусусида тўхталадиган бўлсак, “Андижон” жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Дониёр Усмонов дарвозасига иккита тўп киритган мезбонлар танаффусдан кейин яна бир бор муваффақият қозонишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ёшларимиз эса иккита гол уришга эришдилар. Голларга Омон-Биик Ҳалилов ҳамда Муҳаммад Расуловлар муаллифлик қилишди.

Учрашувда “Навбаҳор” таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди:

Биринчи бўлим: Дониёр Усмонов, Аҳрол Рисқуллаев, Азизбек Ғуломхўжаев, Маҳсуд Ҳайитов, Раҳматилло Бердимуродов, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Отабек Валижонов, Собир Ҳамидов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Ғаппаров.
Иккинчи бўлим: Хуршид Хўжаев, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Акбаршо Рашидхонов, Сардор Асқаров, Ислом Исмоилов, Мирзоҳид Собиров, Омон-Биик Ҳалилов, Оятулло Муҳиддинов, Дурбек Умаралиев, Абдумалик Абдуллаев.
“Андижон” таркиби эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: Муҳиддин Ҳудоёров, Вусол Магеррамов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Тимур Султонов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Расул Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Иброҳим Отахонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Смородин, Раҳим Қодиров, Никита Павленко, Омад Тойлоқов, Низом Норов.

Мезбонларнинг голларига Расул Раҳмонов (2 та) ва Омад Тойлоқовлар муаллифлик қилишди.

Илҳом Бойдедаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ислом Жўраев ва Аъзам Алиевларда жароҳат борлиги сабабли “Андижон”га қарши ўйинда иштирок эта олишмади. Январь ойи бошларида “Оқ-тепа” жамоасидан таклиф этилган Азамат Мамаджанов ва кўрикда бўлган бир қатор ёшларга эса жавоб берилган. Жамоамиз аъзолари эртага енгил машғулот ўтказишади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил эълон қилинади.

22 январдан эса машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. Пойтахт йиғинида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш режалаштирилган. Футболчиларимиз 29 январда Бекободнинг “Металлург” клуби, 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушишади. Шунингдек, “Навбаҳор” 5 февралда старт оладиган ПФЛ кубогида ҳам иштирок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  256
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: