
27 май (чоршанба)куни Тошкентда "темирйўчилар" билан кечадиган ўйинни Бахтиёр Намозов (Тошкент) бошчилигидаги реферилар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Тимур Галеев (Тошкент) ҳамда Акбар Пўлатов (Тошкент) кўмаклашишса, Анатолий Рубаков (Тошкент) заҳира ҳаками вазифасини бажариб боради. Беллашувни назорат қилиб бориш пойтахтлик Сардор Нажафалиев зиммасига юклатилган.Бахтиёр Намозов ушбу мавсумда "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни иккинчи бор бошқариш имконига эга бўлади. Олий лига 4- турида "Сўғдиёна"га (1:0) қарши кечган Намангандаги баҳсда ҳам айнан Намозов бош ҳакам бўлган.