"Навбаҳор": Байрамов ва Қорабаев ёшлар билан ишлашади

Narzulla Saydullayev
26 дек 2016, 18:43
"Навбаҳор"нинг Наманганда ташкил этилган йиғини давом этмоқда.
Бугун футболчилари бир маҳаллик машғулотда қатнашишди. Эртага эса машғулотлар икки маҳал ўтказилади. 28 декабрь куни дастлабки йиғин якунига етади. Айнан шу куни жамоамиз биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Учрашув ўтказиладиган ўйингоҳ масаласи ҳозирча очиқ турибди. Шу сабабли бу ҳақда кейинроқ аниқ маълумот бериб ўтамиз. Эртадан ёшларимиз ҳам қисқа муддатли йиғин ташкил этиш мақсадида тўпланишади. Мураббийлар штабининг қарорига кўра келгусида ёшларимиз билан Мустафо Байрамов ва Шуҳрат Қорабоевлар иш юритадиган бўлишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›