UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Лопетеги барчасига аниқлик киритди  0 20:13"Ливерпуль" ҳимоячиси "Арсенал"га ўтиши мумкин  0 20:00Эшитдик-да! "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувини Эрматов бошқаради  13 19:57Макманаман "Реал"га кимни сотиб олиш кераклигини маслаҳат берди  3 19:55Суперлига. "Насаф" Олмалиқда ғалаба қозонди  55 19:52Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум"га учта гол урди  21 19:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  26 19:42"Барселона"га "Ливерпуль" ҳужумчиси керак  5 19:29"Реал"нинг реал муаммолари  2 19:19Ажойиб! АҚШдаги ҳолат барчани хайрон қолдирди  4 19:08"Реал" МЮ ҳужумчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда  12 18:45Ули Хёнесс: "Бернат бизни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишига бир баҳя қолган"  4 18:32Olamsport: Нурмагомедов Конорни Доғистонга таклиф қилди, Президент ўзбек шахматчисига уй совға қилди ва бошқа хабарлар  1 18:25"Манчестер Сити" мухлислари учун хушхабар  7 16:44U-19 Осиё чемпионати. Ироқ тайёр ғалабани қўлдан чиқарди  6

“Навбаҳор” 10 миллион, уч нафар футболчиси 5 миллион сўмдан жаримага тортилди Янгиликлар

“Навбаҳор” 10 миллион, уч нафар футболчиси 5 миллион сўмдан жаримага тортилди

Суперлига 21-тури доирасидаги “Навбаҳор-Лочинлари” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро) учрашувининг 81, 89 ва 90+4 дақиқаларида мезбонлардан Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Остон Ўрунов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бутун учрашув, хусусан, юқорида кўрсатиб ўтилган дақиқаларни алоҳида ўрганиб чиққан ПФЛ комиссияси бу уч футболчининг сариқ карточкага лойиқ кўрилган ҳатти-ҳаракатларини шубҳали баҳолади.

Комиссия аъзолари бунда мазкур уч футболчи ҳисобида бунгача 3тадан сариқ карточка бўлгани, шунингдек, “Навбаҳор”нинг Суперлига 22-туридан жой олган “Қизилқум”га қарши ўйини “олтин очко” тизимидан четда турганини инобатга олган. Қолаверса, футболчилар сариқ карточкаларни муғомбирлик йўли билан “ишлаб олгани” яққол кўринган.

Шу муносабат билан Мусобақалар регламентининг “Интизомий ва жарималар кодекси” 5-бўлим 5.6 бандида кўрсатилган “аҳлоқий меъёрларга амал қилмаслик, муғомбирлик ишлатиш ҳамда спортчига хос бўлмаган хулқи учун” қисмига беписандлик билан муносабатда бўлгани учун “Навбаҳор” футбол клуби 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.


Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандига риоя қилмагани учун футболчилар – Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Остон Ўрунов 22-тур учрашувидан ташқари, эндиликда 23-тур ўйинларидан ҳам дисквалификация қилинди ҳамда ҳар бири 5 000 000 (беш миллион) сўмдан жарима тўлайди.

Шунингдек, футболчиларининг бу каби ишларига йўл қўйиб бергани учун “Навбаҳор-Лочинлари” мураббийлар штаби, хусусан, Илҳом Мўминжонов жиддий огоҳлантирилди. Бу ҳол унинг бошқарувидаги клуб билан яна бир бор такрорланса, Мўминжоновни жиддий санкциялар кутиши мумкин.

Рейтинг: -437   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  280
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  121
"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа "Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа
Стадион олдида қабристон, стадион ҳайдовчилар пулига қурилган,...  74
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг