UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  1 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  15 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз" Янгиликлар

"Насаф" устози: "Кўрпамизга қараб оёқ узатамиз"

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келишди.

Унда Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
"Аввало,  "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, йигитларга катта раҳмат айтаман. Бизга озгина маҳорат етишмади. Учрашув давомида кўп бор голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ҳимояда бироз эътиборни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Бу мағлубиятдан кейин тушкунликка тушиш керак эмас. Биласизлар, уч кундан кейин Қаршида яна "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Керакли хулосаларни чиқариб, муносиб тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

- Икки хил бўлим кўрдик. "Насаф"нинг захира ўриндиғи тор эканлиги таъсирини ўтказгандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам йигитлар ҳаракат қилишди. Голдан сўнг озгина тушкунлик бўлди. Сўнгги дақиқаларда жуда қулай вазиятдан фойдалана олмадик. Юқорида айтганимдек, маҳорат етишмади.
- Учрашув ҳакамларига сизда эътироз борми?
- Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Уларга эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Бизнинг ишимиз футболчиларни тайёрлаш.
- Жамоани етакчилар тарк этгани ҳисобига захира ўриндиғи торайгани сезилди. Мавсум давомида бу ҳолат панд бериб қўймайдими?
- Ҳозирда янги жамоа тузяпмиз. Ёшлар тажриба тўплаши учун уларни кўпроқ ўйнатамиз. Бошқа иложимиз йўқ.
- Мавсум стартига қадар таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилинадими?
- Йўқ, менимча мавсумни қўл остимиздаги йигитлар билан бошласак керак.
- Ҳар мавсум охирида етакчилар "Насаф"ни тарк этиши одат тусига кириб қолди. Улар олиб қолинса, 3-4 йил ичида рақобатбардош жамоа шаклланармиди...
- Бу раҳбариятга боғлиқ ҳолат. Бир нечта кучли ўйинчилар харид қилинса, албатта, яхши бўларди. Лекин иложимиз йўқ. Шу туфайли кўрпамизга қараб оёқ узатамиз.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика