"Насаф": Назорат учрашувида “Шахтёр”га мағлуб бўлдик

Aziz Tukhtamuradov
14 янв 2018, 21:32
“Насаф” Туркиядаги йиғин доирасида бугун яна бир назорат учрашуви ўтказди.

Бу сафар “аждарлар” Қарағанда шаҳрининг “Шахтёр” жамоаси билан баҳслашишди.

Учрашув 0:2 ҳисобида қозоғистонликлар фойдасига ҳал бўлди. Қуйида бугунги учрашувда майдонга тушган футболчиларимиз билан танишинг.

“Насаф”: Машҳур Муҳаммаджонов, Илҳом Алижонов, Нажмиддин Нормуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Ислом Рашидхонов, Сардор Сулаймонов, Жаҳонгир Алиев, Дилшод Хушбаков, Худоёрхон Сағдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Умиджон Эргашев, Санжар Рашидов, Муроджон Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов.                                            

Навбатдаги назорат учрашуви Албания клубига қарши 17 январ куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›