UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  9 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  31 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   22 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  325 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

“Насаф” клубига бронза медаллар топширилди Янгиликлар

“Насаф” клубига бронза медаллар топширилди

2013 йилги мавсумда олий лигада совриндорлар сафидан жой олган “Насаф” футболчиларига кеча бронза медаллари тантанали равишда топширилди.
Маросим аввалида Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Зафар Рўзиев футболчиларни табриклаб, келгуси мавсумда жамоа аъзолари фақат олтин медаллар учун курашишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.

-“Насаф” ўзига хос тарихга ва ўзига хос мавқега эга бўлган жамоа ҳисобланади. Якунланаётган мавсумда “Насаф” чемпионатни совриндорлар сафида якунлаб, минглаб мухлисларни хушнуд этди. Янги мавсумда жамоа олдида янада масъулиятли учрашувлар, мусобақалар кутиб турибди. Янги 2014 йилги мавсумда жамоа мамлакат биринчилиги беллашувида энг олий ўрини – олтин медалларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Бунинг учун биз, клуб ҳомийлари жамоага барча шароитларни яратиб беришади, дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Шундан сўнг Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбари Фарҳод Магомедов ҳам бу мавсум “Насаф” учун омадли келганини ва янги мавсумда жамоа аъзолари бунданда юқори муваффақиятларга эришишларида омадлар тилади. Сўнгра “Насаф” футбол жамоаси аъзоларига чемпионат бронза медаллари тантанали равишда топширилди. Тадбир давомида бир қатор номинациялар бўйича жамоа ишқибозлари томонидан энг яхши деб топилган футболчиларга ҳам махсус совринлар топширилди. Жумладан, “энг яхши дарвозабон” номинациясида Элдорбек Суюнов, “энг яхши ҳимоячи” номинациясида Ботир Қораев, “энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясида Шоҳруҳ Гадоев, “энг яхши ҳужумчи” номинациясида Азамат Алланиязов, “Жамоа тўпурари” номинациясида Артур Геворкян, “Мавсумнинг энг яхши футболчиси” номинациясида Илҳом Юнусов эътироф этилишди.
 
Маросимда "Шўртангазкимё" мажмуаси директори вазифасини бажарувчи Баҳром Мансуров, “Футбол шарҳи” кўрсатуви муаллифи Зафар Имомхўжаев,  Қарши нефт базаси директори Шоди Номозов ва бошқалар сўзга чиқишиб, жамоа аъзоларини чин дилдан табриклашди. Янги мавсумда янги ғалабалар ёр бўлишига тилак билдиришди.   

Шунингдек, тадбирда йил давомида жамоани қўллаб-қувватлаб келган бир қатор ишқибозлар, ташкилотларга “Насаф” футбол клубининг ташаккурномалари топширилди. Маросимда эл севган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларни хушнуд этди.

Маросимнинг тўлиқ фотогалереяси қуйидаги манзилда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика