UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

"Насаф" исталган жамоани курагини ерга теккизишга қодир. Ўйин тарафлама Ўзбекистонда "Пахтакор" билан бир хил савиядаги ягона жамоа" — Даврон Файзиев Янгиликлар

"Насаф" исталган жамоани курагини ерга теккизишга қодир. Ўйин тарафлама Ўзбекистонда "Пахтакор" билан бир хил савиядаги ягона жамоа" — Даврон Файзиев

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Фйизиев иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Баҳор фаслига қўшилиб футбол мавсуми ҳам кириб келди. Фурсатдан фойдаланиб баҳор айёми, 8-март хотин-қизлар куни ва келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, учрашувдан олдин барча қизғин дерби бўлишини кутаётгани интернет нашрларида кўп эълон қилинди. 

Тан олиш керак, "Насаф" жамоаси ўйин жиҳатидан, тўп назорати ва вазиятлар яратиш борасида "Пахтакор" билан тенгма-тенг бўлиб турибди. Ўйиндан олдин менда ҳаяжон кучли бўлганди. Нимага? Чунки жамоамиз Суперлигага чиққани охирида маълум бўлди. Биз эса режаларни тезкорлик билан ўзгартирдик. Мазкур баҳсга имкон қадар тезроқ ва яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Мақсад мухлисларни хурсанд этиш эди. Бугунги баҳс жанговор, якка курашларга бой бўлди. "Насаф" биринчи бўлимда, биз эса иккинчи таймда яратилган вазиятдан фойдаландик. "Динамо" учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Шу боисдан ҳам бугунги бир очконинг қадри баланд. Камчиликларимиз мавжуд ва бу бугун яққол кўзга ташланди. Иккинчи турга қадар олдимизда танаффус бор. Айнан шу танаффусдан унумли фойдаланиб, мазкур хато ва камчиликларни бартараф этишга уринамиз. Жамоавий ўйин, ўзаро ўйин кўникмаси ва футболчиларда ўзаро тушунча пайдо бўлиши учун озгина вақт керак. Мухлислар бугун бизнинг ҳақиқий 12-футболчимизга айланишди. Уларнинг қўллаб-қувватлови бизга қўшимча куч берди. Биз хоҳ уйда, хоҳ сафарда Самарқанд шаъни учун курашамиз", - деди Даврон Файзиев.

"Захира дарвозабони тушиши нега кечикди? Дарвозабон жароҳати умуман кутилмаган пайтда руй берди ва Ботирали Эргашев ўша пайтда намоз ўқигани ичкарига кириб кетганди. Шу боисдан ҳам захира алмаштирилиши бироз чўзилди. Бунинг учун узр сўрайман", - дея вазиятга ойдинлик киритди Даврон Файзиев.


"Қайси чизиқдан кўнглим тўқ? Мураббий қачонки ҳар доим ютиб турсагина барчасидан қониқиш хосил қилиши мумкин. Бизда селекция ишлари охирги дақиқа келиб тезлаштириб юборилди. Сабабини барча билади. Масалан Фомин яқинда жамоага қўшилди, Сирож Ҳамроев энди келди. Ботирали Эргашев умумий гуруҳда кечагина биринчи машғулотини ўтказди. Фақатгина "Пахтакор" дарвозабони Эргашев ижара асосида келди. Қолган барча янги футболчилар билан 2 йиллик шартнома имзоладик. Аслида футболчини ижарага олишга ўзим қаршиман. Кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътибор қаратишни лозим топаман. Бугунги баҳсда асосий таркибда 4 нафар маҳаллий футболчи ўйнади.  Масалан бугунги рақиб "Насаф"нинг таркибининг деярли барчаси академия тарбияланувчилари. Яъни ўзининг ниҳоллари. Менимча, "Насаф"ни тарк этган футболчиларнинг ўрни бугун билинмади. Ўша Ҳамробеков ёки бошқалар. Мен "Насаф"ни етакчилар тарк этди ва жамоа кучсизланди, деган фикрга умуман қўшилмайман. "Насаф" ҳали ҳам кўп жамоаларнинг курагини ерга теккизишга қодир. Жамоа ўзаро бир-бирини жуда яхши тушуниб ўйнайди. Бунақаси бошқа йўқ. Жамоа олдига бу йилги мавсумда 10-ўринни олиш вазифаси қўйилган. Буни очиғини айтиш керак. Лекин генералликни орзу қилмаган солдат, солдат эмас. Мен эса мураббий сифатида олтиликка қараб мақсад қиламан. Трансфер ойнаси ёпилиб қолди. Дедлайн куни кеча тугади. Биз легионерларни рўйхатдан ўтказишга улгурмадик. Шу боисдан ҳам кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман", - деди Даврон Файзиев.


"Жасур Азимов? Футболчи "Навбаҳор"га кетганди. Биз эса Қосимов билан янги мавсумга тараддуд кўргандик. Жасур яқинда жамоага қайтди ва бирдан биз йўлга қўйган ўйинга мослашиб кетиши учун барибир вақт керак бўлади. Шунингдек, бу йилдан регламентда камида битта ОТЖ ёшидаги футболчи ўйнатиш шарт этиб белгиланган. Шу боисдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик. Баратовга келадиган бўлсак, жамоада ҳозир 5та ҳужумчи бор. Биз барча қатори унга ҳам имконият берамиз", - дейди Даврон Файзиев.


Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда "Динамо" ўз уйида Қаршининг "Насаф" жамоаси билан муроса кўчасини танлади.

Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика