"Насаф": Ислом Рашидхоновни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
22 окт 2016
Бугун “Насаф” жамоасининг ҳужумчиси Ислом Рашидхоновнинг ҳам туғилган куни.

“Насаф” футбол клуби академияси тарбияланувчиси Ислом Рашидхонов ўз фаолиятини жамоамиз сафида давом эттирмоқда. Бу футболчидан бизнинг умидимиз жуда катта. У жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Унинг мазмунли ўйинларидан мухлисларимиз ҳам баҳраманд бўлишмоқда.
 
Ислом Рашидхонов бугун ўзининг 19 ёшини нишонламоқда.
 
Клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва барча ходимларимиз номидан Ислом Рашидхоновни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз!
 
Исломга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Умид қиламизки, у жамоамизнинг олдига қўйилган юксак марраларни эгаллашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
 
Исломжон туғилган кунинггиз муборак бўлсин!
 
“Насаф” ПФК жамоаси


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz