"Насаф": Имконияти чекланган болаларга эсдалик совғалари топширилди

Narzulla Saydullayev
8 фев 2018, 09:20
Кеча “Марказий” стадионида "Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу назорат учрашувини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши шаҳар кенгашининг ташаббуси билан, имконияти чекланган ёш футболсеварлар ҳам томоша қилишди.

Бу футболсевар ёшларга "Насаф" клуби томонидан эсдалик совғалари – футболчиларнинг имзоси туширилган тўплар топширилди. Эсдалик совғаларини, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритган вакилларимиз, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробековлар ҳамда бошқа футболчилар топширишди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›