UZ

Сўнгги янгиликлар

11:01Суперлига ҳакамлари тест-синовлари топширишмоқда  0 10:52Урганчда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинарнинг амалий қисми бўлиб ўтмоқда  0 10:51Польша - Колумбия (ВИДЕО)  0 10:48ПРО-лига. Бугун 17-тур ўйинлари бўлади  0 10:44Япония - Сенегал (ВИДЕО)  1 10:42Англия - Панама (ВИДЕО)  0 10:41"Пахтакор" эртага Уммон терма жамоаси билан ўйнайди  3 10:39АГМК Непомняший бошқараётган жамоани мағлуб этди  4 09:45Пасторе “Рома” футболчисига айланади. Футболчи эртага тиббий кўрикдан ўтади   5 09:30Агуэро Нигерияга қарши ўйнамайди. Сампаоли уни Хорватияга қарши ўйиндан кейинги сўзлари учун жазолайди  37 09:15Хосе Пекерман: Фалькао—Колумбия футболи тимсоли   4 09:00Лучано Спаллетти: Наингголан — “Интер”га етишмаётган турбина. У ҳақиқий ниндзя   3 08:45Жозе Моуриньо: Россия—Уругвай ўйини жуда қизиқарли бўлади   4 08:30Радамель Фалькао: 24 йил олдин терма жамоа таркибида ЖЧда майдонга тушиб, гол уришни орзу қилгандим   4 08:15Йерри Мина: Жаҳон чемпионатида гол уришни орзу қилгандим   2

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин... Янгиликлар

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси қидирмоқда.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Машъал"нинг икки нафар футболчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовни кўрмоқчи.

Бу борада "Насаф" "Машъал"га расман таклиф билан ҳам чиққан. Лекин "газчилар" ўз футболчиларини "Насаф"га қўйиб юборишмоқчи эмас.

Рўзиқул Бердиев таянч ярим ҳимоясидаги рақобатни Сардор Абдураимов билан кучайтиришни истамоқда. Шунингдек, "Насаф" ҳужум чизиғидаги танқисликни Ҳумоюн Муртазоев билан тўлдирмоқчи.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бунга қадар чап қанот ҳимоясидаги муаммо собиқ футболчи Сайдулло Раҳматовни ортга қайтариш билан бартараф этилганди. Бердиев айтиб ўтган яна иккита чизиққа эса ҳозирча футболчилар келгани йўқ.

"Насаф"нинг "Машъал" билан олиб борган дастлабки музокаралари муваффақиятсиз якунланган. "Аждарлар" бу икки футболчи бўйича яна қайтадан таклиф билан мурожаат қилишмоқчи. "Машъал" эса Муртазоев ва Абдураимовни Про-лигада ўйнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки турни 13 февраль куни Теҳронда "Персеполис"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+8   
05 фев 14:51:15
Murodov Bekzod
Булар узи утиб булдики Насафга Шахбоз эшитмадими
+6   
05 фев 14:46:45
bekhzodsaidov
Ro'zi aka biladila kimni olishni. O'tsa aniq kuchaytiradi. Chunki bu Ro'zi akani tanlovida
+5   
05 фев 15:10:25
Akbar Umarov
Ruzi aka cheranga uxshagan bitta uyinchi toping.... Milliy chempionatgayam OCHL gayam qiynalib qolmaylik.... bitta tez xujumchi kerak
+4   
05 фев 16:26:44
megatron
царь справедливости фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abduraximov va Sayfiyevni jon deb berib turardim agar Paxtakor meni qo'limda bo'lganda! Ularni xam Azgina arendadan pul, xam Yaxshiboyev va Alijonovga foyda... Superligada wuncha o'yinchini nima qilamiz xayronman...
Abdiraximov kerakmas. Uni urniga yaxwiroq uyinci topganmz. Sayfiyevga keladigan busak undan bur amallab qutildik.
+3   
05 фев 19:12:15
Babajan
Яхшидур аччик Хакикат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен Ўзбекистон жамоаларини ўша СССР давридан кузатиб келаман. Ўзбекистон олий лигасида учта жамоа биринчи лигага тушиб кетмасдан то шу кунгача ўйнаб келади ва учаласи ҳам чемпионлик нашидасини суришган. Булар Пахтакор, Нефтчи ва Навбаҳор бошқа жамоалар бир неча бор биринчи лигага тушиб чиққан шунингдек Насаф ҳам. Агар Насаф ўнбиринчи ўриндан пастга тушмаган бўлса қандай қилиб биринчи лигага икки бор тушиб чиққан. Учинчи бор Ма'шал қутқариб қолган худди бу йил Нефтчини Цементчи қутқариб қолгандай. Буларни ҳаммасини ўзим гувохи бўлганман
Насаф биринчи лигада уйнамаган бу факт !!!
+3   
05 фев 18:39:36
Uzb_love
Яхшидур аччик Хакикат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қайси йиллиги ариқ эсимда йўқ Машал бешинчини йо олтинчи ўринни олуди Насаф бўлса олий лигани тарк этиши керак эди. Лекин Машал Насафга таркибини бериб ўзи биринчи лигага равона бўлган. Иккита ўйинчи нима бўлибди
sizga umuman noto'g'ri ma'lumot berishibdi. wikipediyaga kirsez o'qiysiz haqiqatni. bu voqea 1997-yil bo'lgan. mash'al oliy ligada zo'rg'a jon saqlab qoladi. va kelishuvga asosan nasaf oliy ligaga chiqadi, mash'al esa pastga ravona bo'ladi. Shundan so'ng nasafni eng yomon natijasi 11-o'rin
+3   
05 фев 17:55:08
Мухлис Ака
Булар халкоро уйинларда кандай уйнаб кетишини вакт курсатади,лекин тажрибалирок кучли жамоаларга дуч келганида узини йукотиб куймайдиган футболистлар булса йомон булмасди,рахматов яхши футболчи уни уйинларини куп кузатганмиз,хамюн хам машьалда ички чемпионатда яхши уйнаб келаетганди 3чи болани унча танимайман,машал уринбосарлар бн хам пролигадан чикади,шундай экан хеч булмаса ижарага бериб турса буларди,пахтакорга кетганларни олмаслик керак жамоани огир ахволга солиб сурворишди, агар насаф очлда уйнамаса у бошка гап эди кетса кетаверсин эди,галбан урус булсада россияни бир нечта жамоаларидан тушган таклифларга йук деб насаф мурабийларини илтимосини ерда колдирмай насафга кайтди.вохоланки голбан русни 1чи лигасига йул олганда хам пахтакор еки насафда бериладиган маошдан 2хисса купрок ойлик олиши мумкин эди,пайти келганда инсон пулни нари суриб мужиклик хам килишни билиши керак бу болани иши айрим узимизи мишикиларга узига хос дарс булди,ОМАД НАСАФГА
+3   
05 фев 15:53:34
Jahongir
Mash'al vaqtida Shomurodov bn Shukurovni Bunyodkorga bervorgandi, Nasafga bermagan. Endi bu o'yinchilarniyam Nasafga qo'yib yuvorgisi kemayaptimi? Pro ligada o'ynagandan ko'ra ochlda o'ynagani 3la tomon uchun ham yaxshi. Futbolchilar tajribasini oshiradi, Mash'al moddiy tomondan daromad oladi, Nasaf tarkibini kuchaytirib olishi mumkin.
+3   
05 фев 15:29:36
forvardjoha
Хумоюн. Ажойиб футболчи утгани макулатуры пролигада Нима киласан укам
+3   
05 фев 15:01:33
Nodir Temirov
RUZI AKA SHU UYINCHILANI OLAMAN DIGAN BOLSA DEMAK ULAR UJI UTIB BOLGAN.PERSEPOLES YOLDAN QOCH 100MING MUXLISINGAM YORDAM BERAOLMAYDI ENDI SANGA.OLGA BERDIOLANI SHOGIRTLARI
+3   
05 фев 14:55:42
Red star
Bu futbolchilani nima qiladi mana tayyori yarim ximoyaga Quqondan JAVOXIR SIDDIQOV, ximoyaga Neftchidan DOSTON TURSUNOV.. xujumga metallurgdan ZOHID ABDULLAEV
+2   
05 фев 19:41:52
Nasaf Qarshi O‘zbekiston
Nasaf Qarshi O‘zbekiston фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сиз адаштингиз ҳеч қачон сиз айтган нарса бўлмаган,фақат Машъал икки маротаба1994 ва 1995 йилги мавсумлаода 16 жамоа ўртасида 14 ўринни эгаллаган ва бу натижалардан кунгли тулмаган вилоят ҳокими Машъални ўрнига биринчи лигада иштирок этаётган Қаршининг Динамо-Насаф жамоаси олий лига йўл олган ва 1997 йилги мавсумдан яна олдинги Насаф номи билан иштирок этган. 1997 йили Насаф олий лигада ўзининг илк ўйинида кучли ёмғир остида ўтган ўйинда Фарғонанинг Нефтчи жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Тўзатиш Машъал 1995 ва 1996 йили олий лигада 14 ўринни эгаллаган ва ўша вақтдаги вилоят ҳокими Озод Фармонов Машъални Қарши шаҳрига кучириш тўғрисида қарор чиқаради.
+2   
05 фев 19:36:41
Nasaf Qarshi O‘zbekiston
Яхшидур аччик Хакикат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен Ўзбекистон жамоаларини ўша СССР давридан кузатиб келаман. Ўзбекистон олий лигасида учта жамоа биринчи лигага тушиб кетмасдан то шу кунгача ўйнаб келади ва учаласи ҳам чемпионлик нашидасини суришган. Булар Пахтакор, Нефтчи ва Навбаҳор бошқа жамоалар бир неча бор биринчи лигага тушиб чиққан шунингдек Насаф ҳам. Агар Насаф ўнбиринчи ўриндан пастга тушмаган бўлса қандай қилиб биринчи лигага икки бор тушиб чиққан. Учинчи бор Ма'шал қутқариб қолган худди бу йил Нефтчини Цементчи қутқариб қолгандай. Буларни ҳаммасини ўзим гувохи бўлганман
Насаф ҳеч қачон биринчи лигага тушиб кетмаган,гапимга жавоб бераман.
+2   
05 фев 18:57:04
Nasaf Qarshi O‘zbekiston
Яхшидур аччик Хакикат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қайси йиллиги ариқ эсимда йўқ Машал бешинчини йо олтинчи ўринни олуди Насаф бўлса олий лигани тарк этиши керак эди. Лекин Машал Насафга таркибини бериб ўзи биринчи лигага равона бўлган. Иккита ўйинчи нима бўлибди
Сиз адаштингиз ҳеч қачон сиз айтган нарса бўлмаган,фақат Машъал икки маротаба1994 ва 1995 йилги мавсумлаода 16 жамоа ўртасида 14 ўринни эгаллаган ва бу натижалардан кунгли тулмаган вилоят ҳокими Машъални ўрнига биринчи лигада иштирок этаётган Қаршининг Динамо-Насаф жамоаси олий лига йўл олган ва 1997 йилги мавсумдан яна олдинги Насаф номи билан иштирок этган. 1997 йили Насаф олий лигада ўзининг илк ўйинида кучли ёмғир остида ўтган ўйинда Фарғонанинг Нефтчи жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
+2   
05 фев 15:54:47
megatron
царь справедливости фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abduraximov va Sayfiyevni jon deb berib turardim agar Paxtakor meni qo'limda bo'lganda! Ularni xam Azgina arendadan pul, xam Yaxshiboyev va Alijonovga foyda... Superligada wuncha o'yinchini nima qilamiz xayronman...
Sayfiyevdan bir amallab qutildik uzi. Bahromni urnida 2 ta yangi uyinci bor. Tak wto uzilaga buyursin.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Германиядан супер иродали ғалаба ЖЧ-2018. Германиядан супер иродали ғалаба
ЖЧ-2018 иккинчи туридан ўрин олган Германия - Швеция учрашуви бўлиб...  207
ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3 ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3
ЖЧ-2018 "D" гуруҳидан ўрин олга марказий учрашув Аргентина...  451
ЖЧ-2018. Бельгия яна йирик ҳисобида ғолибликка эришди ЖЧ-2018. Бельгия яна йирик ҳисобида ғолибликка эришди
Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида Бельгия - Тунис учрашуви бўлиб...  105
ЖЧ-2018. Нигерия Аргентинадан очко олган Исландияни мағлуб этди ЖЧ-2018. Нигерия Аргентинадан очко олган Исландияни мағлуб этди
Бугун ЖЧ-2018 2-тури доирасида 3та учрашув ўтказилмоқда.  104
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг