

“Насаф” “Персеполис”га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.
Легионер футболчилардан бошқа барча футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Драган Черан, Иогрь Голбан, Славко Лукич ва Жаҳонгир Алиев эртадан машғулотларга қўшилишади.
Бугунги кечки машғулот “Геолог” стадионида бўлиб ўтди.
“Насаф” Эронга сафар уюштириш олдидан, Қаршида назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 7 февраль куни “Динамо” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишади.




