"Насаф" "Бунёдкор"нинг икки футболчисига қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
6 янв 2018, 15:11
Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, "аждарлар" таркибни кучайтириш мақсадида "қалдирғочлар"нинг икки нафар футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Гап ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов ва ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов ҳақида кетмоқда.

Якунига етган мавсумда Иброҳимов "Бунёдкор" сафида 26та ўйин ўтказди. Нурматов эса 27та учрашувда майдонга тушиб 2та гол урди. 


Шаҳзодбек Нурматов 



 

Жавлон Иброҳимов


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›