"Насаф" Албания клуби билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
18 янв 2018, 09:21
Туркияда янги мавсум тайёргарлигини давом эттираётган “аждарлар” навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.

Назорат учрашуви Албания супер-лигаси иштирокчиси “Люфтетари” жамоаси билан бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. "Насаф" сафида Ислом Кенжабоев 57-дақиқада гол урди. “Насаф” 18 январь куни яна бир назорат учрашувини Қозоғистоннинг “Қизил-Жар” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

"Насаф" - “Люфтетари” 1:1

Голлар: Ислом Кенжабоев - ...

“Насаф”: Санжар Қувватов, Шароф Муҳитдинов, Мақсуд Каримов, Умарбек Эшмуродов, Игорь Голбан, Дилшод Саидов, Акмал Мозговой, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов.
Захирадан тушганлар: Санжар Рашидов, Шерзод Насруллаев, Нажмиддин Нормуродов, Жаҳонгир Алиев, Ғолиб Ғайбуллаев, Мирғиёс Сулаймонов.  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz