UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  4 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Насаф" - "Ал Садд". Бугун ўйинолди матбуот анжумани бўлади Янгиликлар

"Насаф" - "Ал Садд". Бугун ўйинолди матбуот анжумани бўлади

Теглар :  Ал СаддНасаф
Бугун Осиё чемпионлар лигаси 3-тур доирасидаги “Насаф” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Жумладан, бугун ҳар иккала клуб вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжуманлари ҳам бўлиб ўтади.

Дастлаб соат 12:30да бошланадиган матбуот анжуманида, “Ал Садд” жамоаси бош мураббийи Жезуалду Феррейра ҳамда жамоанинг 5-рақамдаги ярим ҳимоячиси Жугуртҳа Ҳамроунлар иштирок этишади.

"Насаф" футбочилари иштирокидаги матбуот анжумани соат 13:00да бошланади. Унда жамоа устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчи Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишади.

Бугун шунингдек жамоалар “Марказий” стадионида ўйинолди расмий машғулотларини ҳам ўтказишади.

“Насаф” расмий машғулотни соат 17:30 бошлайди. Меҳмонлар эса соат 18:30да расмий машғулотини бошлайдилар.

Ўйинолди расмий машғулотларининг дастлабки 15 дақиқасини  ОАВ вакиллари кузатишлари рухсат этилади.

ОЧЛ-2018да аккредитациядан ўтган барча журналистларни ушбу тадбирларга таклиф этиб қоламиз.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика