"Наполи" Виктор Осимхен билан шартномани узайтиради

Omonjon To`xtamirzayev
13 сен 2023
Неаполликлар Осимхен билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Бу ҳақида машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Шунга қарамай, томонлар келишув муддатини узайтириш ниятида.

"Наполи" асосий ҳужумчиси билан янги шартнома имзолайди ва унга товон пули борасидаги банд қўшилади. Ушбу банд 2024 йилнинг ёзидан кучга киради.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо