«Наполи» Уэлбек учун 12 миллион евро тўлашга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
1 май 2014, 20:40
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Данни Уэлбек «Наполи» жамоаси қизиқишлари доирасида.

Неаполликлар спорт директори Риккардо Бигон 23 ёшли футболчидан Италияда ўйнаш қизиқ-қизиқмаслигини сўрашга улгурган.

Хабар қилинишича, "Наполи" ҳужумчи учун 12 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ эса, Уэлбекка "Арсенал" ва "Тоттенҳэм" жамоалари томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Футболчи ушбу мавсумда 23 та ўйинда 9 та гол киритган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru