"Наполи" тарихидаги энг яхши тўпурар ўзгарди

14 июн 2020, 01:23
"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс айни дамда давом этаётган "Интер"га қарши баҳснинг 41-дақиқасида ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа 33 ёшли бельгиялик форварднинг "Наполи" сафида урган голлари сони 122тага етди. У бу борада Марек Гамшикдан (121) ўзиб кетди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. 3-поғонани неаполликларнинг яна бир афсонаси Диего Марадона банд қилган. Аргентианлик собиқ футболчининг ҳисобида 115та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/en_sscnapoli

Сўнгги янгиликлар

Барча ›