"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди
27 дек 2025 17:13
Янгиликлар
"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди
"Реал”нинг 18 ёшли аргентиналик ҳужумчиси Франко Мастантуоно фаолиятини Италиянинг "Наполи" клубида давом эттириши мумкин.
Неаполликлар футболчини тўлиқ трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда ва қишки трансферлар вақтида 50 млн евро тўлашга тайёр. Аввалроқ, Мастантуоно "Реал"да этарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Франко Мастантуоно 2025 йилда "Ривер Плейт"дан "Реал"га ўтганди. Бу мавсумда ҳужумчи клуб сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар