“Наполи” ўз сафига 22 ёшли футболчини қўшиб олди

12 янв 2018, 00:24
“Наполи” клуби расмий сайтининг хабар беришича, жамоа ўз сафига франциялик ярим ҳимоячи Зинедин Машашни қўшиб олди.

Келишув 2022 йилгача амалда бўлади.

22 ёшли футболчи эркин агент сифатида неаполитанликлар сафига келиб қўшилди. У ўтган йил охирида “Тулуза” билан шартномасини бекор қилган. “Тулуза” клуби тарбияланувчиси бўлган Машаш жорий мавсумда Франция чемпионатида тўртта учрашувда майдонга тушган ва битта гол уришга эришган. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Наполи" клуби расмий сайти