"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади

Aslanov Jasurbek
25 авг 2025, 23:46
"Наполи" Расмус Хейлунд билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

Неапол клуби 22 ёшли ҳужумчи билан эҳтимолий ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришди, деб хабар беради Жанлука Ди Марцио.

Футболчини ижарага олиш ва харид қилиш ҳуқуқи бўйича "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олдинга силжиган. Фабрицио Романо уларнинг якуний босқичга чиққанини ёзмоқда.

Даниялик ўтган мавсумда АПЛнинг 32 ўйинида 4 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com